Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ucell ходимлари донорликда иштирок этишди (видео)

Ҳар йилги анъанага кўра, 16 май куни Ucell компаниясида «Донорлар куни» хайрия акцияси ташкил этилди.

Компания ходимлари қон қуйилишига муҳтож бўлган беморларга ёрдам бериш учун тайёр эканликларини намойиш этадилар.

Ucell донорлар ҳамжамияти йилдан йилга кенгайиб бормоқда ва ҳозирда компанияда 100 дан ортиқ донорлар бор.

Муҳаббат Каримова, Республика қон қуйиш маркази катта ҳамшираси:

— Ucell компанияси билан бир неча йилдан бери ҳамкорлик қиламиз. Компания ходимлари ҳар йили ушбу хайрия акциясида фаол иштирок этишади ва 100 нафарга яқин донорлар қатнашади. Компания раҳбариятига хайриҳохлиги ва беморларни қўллаб-қувватлаганлари учун Республика қон қуйиш маркази раҳбарияти, барча беморлар номидан раҳмат айтаман.

Компания ушбу муҳим акцияда мунтазам иштирок этиб, соғлиқни сақлаш ва инсон ҳаётини сақлаб қолиш йўлидаги ёрдамлари учун барча ходимларга чуқур миннатдорлик билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг