Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ucell-Qarshi» минтақавий офисидан видеорепортаж

Қашқадарё вилоятида 400 мингдан ортиқ Ucell абонентлари бор. Уларни сифатли алоқа хизмати билан таъминлаш учун вилоятда «Ucell-Qarshi» минтақавий офиси фаолият юритади. Ҳозирда офисда 44 киши ишлайди, улар қаторида операторлар, савдо вакиллари ва техник департамент ходимлари бор.

«Ҳудуд бўйлаб 145 та дилерлик сотув шохобчалари ташкил этилган. Хизмат кўрсатиш сифати доим юқори даражада бўлиши учун дилерлик нуқталари мунтазам равишда назоратдан ўтказилади, шунингдек, операторлар билан ўқув машғулотлари олиб борилади», – дейди «Ucell-Qarshi» минтақавий филиали директори Малик Юсупов.

Мижозларга қулай бўлиши учун вилоятнинг Ғузор ва Муборак шаҳарларида ҳам экспресс-офислар очилган. Абонентларга хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари кунига ўрта ҳисобда 200 кишига алоқа, сим-карталар, тарифлар ва бошқа маслалар бўйича ёрдам кўрсатадилар.

Замоновий стандартлар асосида офисда электрон навбат тизими йўлга қўйилган.

Мансур Эшмуродов, «Ucell-Qarshi» минтақавий офиси бош муҳандиси:

Бизнинг бўлимда 23 киши фаолият олиб боради. Қашқадарё вилояти бўйлаб 200га яқин таянч станциялармиз бор. Уларнинг 24 соат узлуксиз ишлашини таъминлаш бизнинг асосий вазифамиз. Сайтларда авария ҳолатларини ўз вақтида тезкор бартараф этиш учун ходимларимиз гуруҳларга бўлинган. Электр таъминоти туфайли содир бўлган аварияларда, махсус гуруҳлар мобил генераторлар асосида алоқани тиклайдилар. Бундан ташқари 60 ортиқ станцияларда доимий генераторлар, 30та станцияда эса қўёш энергияси таъминоти қўрилмалари ўрнатилган. Электр тизимида носозликлар кўзатился, улар автоматик равишда ишга тушади.

Тармоқни кенгайтириш мақсадида 2020-2021 йилларда 70дан ортиқ 4G қурилмаларини ўрнатиб, ишга туширдик.

Шавкат Умиров, дилер:

— Ucell компанияси билан 7 йилдан бўён ҳамкорлик қилиб келамиз. Шу йиллар давомида вилоятнинг Китоб, Яккабоғ, Қарши туманларида ва Қарши шаҳрида дилерлик шохобчаларини очдик. Ўтган йил карантин даврида халқимизга қулайлик яратиш мақсадида сим-карталарни етказиб бериш тизимини ҳам киритдик. Ucell томонидан тақдим этилаётган бонус ва акциялар, алоқа сифати мижозларга манзур келмоқда. Келажакда компания билан янада кўп тармоқлар очиш ниятимиз бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг