Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп: «Канада — ҳаётга лаёқатли мамлакат эмас»

Трамп: «Канада — ҳаётга лаёқатли мамлакат эмас»

Фото: Global Look Press

АҚШ президенти Доналд Трамп баёнот беришича, «америкаликлар ҳимоя қилишига ишонган» Канада ўз мудофаасига етарлича маблағ ажратмаяпти.

«Канада — ҳаётга лаёқатли мамлакат эмас. Канада доим уни АҚШ мудофаа қилишига ишонади ва шу боис армия харажатларини иқтисод қилмоқда», — таъкидлади Трамп.

Канада ва Гренландия АҚШ таркибига кириши кераклигини Трамп кўп айтган. Бундан ташқари, у Панама каналини ҳам Қўшма Штатлар назоратига қайтармоқчи. Трампнинг баёнотларини Канада, Дания ва Панама ҳукуматлари кескин қоралади.

Аввалроқ Канада бош вазири Жастин Трюдо Трамп ҳазиллашмаётганлиги ва у Канадани Қўшма Штатлар таркибига куч ишлатиб қўшиб олишдан ҳам қайтмаслиги эҳтимолидан огоҳлантирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг