Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лавров Трамп элчисининг ташрифи нега сир сақланганини очиқлади

Лавров Трамп элчисининг ташрифи нега сир сақланганини очиқлади

Трампнинг махсус вакили судланган АҚШ фуқаросини қайтариш учун Москвага келди ва улар тезда Вашингтонга учиб кетишди. Лавров Россия бу ташриф тафсилотларини ошкор этмагани сабабини «биз келишувларга бошқача ёндашамиз», дея тушунтирди.

Россия ҳукумати самарали дипломатияни таъминлаш учун махфийлик ҳақидаги келишувларга риоя қилишни маъқул кўради, деб таъкидлади ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. Қайд этилишича, Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткоффнинг Москвага ташрифи шу асосда ошкор этилмаган.

Дипломатик ва бошқа мулоқотлар «тинч муҳитни ёқтиради», деди Лавров ва охирги ҳафталарда бу масала бўйича жуда кўп саволлар келиб тушганини айтиб ўтди. Бу саволлар, жумладан, президент матбуот котиби Дмитрий Песковга ҳам берилган.

«У имкон даражасида жавоб қайтарди – алоқалар бор, улар давом этмоқда. Натижаларни эса америкалик ҳамкорлар эълон қилишга қарор қилишди. Биз эса келишувларга бошқача ёндашамиз», — деди Лавров.

Стив Уиткофф 11 феврал куни Москвага қисқа ташриф билан келди. Бу АҚШнинг юқори мартабали амалдори томонидан охирги уч йил ичида Россияга амалга оширилган биринчи ташриф бўлди. Ундан аввал 2021 йил ноябрида МРБ директори Уильям Бернс Москвага келган ва у Россия-Украина можаросининг олдини олишга ҳаракат қилган эди.

Уиткофф Россиядан АҚШ фуқароси Марк Фогелни олиб кетди. У уч йил олдин суд томонидан гиёҳванд моддалар контрабандаси учун 14 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Америка президентининг махсус элчиси Россия президенти Владимир Путин билан учрашиб, уч соат давомида суҳбатлашгани ҳақида Fox News телевидениеси бошловчиси Шон Хэннити хабар берди. Кремль бу маълумотга изоҳ бермади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг