«Next» савдо марказининг олд томонидаги чинор нега кесиб ташланди?
Ижтимоий тармоқларда Яккасарой тумани Бобур кўчаси «Next» савдо марказининг олд томонида жойлашган чинор дарахти кесиб ташлангани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси расмий маълумот тақдим қилди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Тошкент шаҳар Табиат ресурслари бошқармаси Яккасарой туман инспекцияси томонидан ўрганилган. Унга кўра, Яккасарой тумани Бобур кўчаси «Next» савдо марказининг олд томонида жойлашган мазкур чинор дарахтлари тана қисми қуриганлиги, яшовчанлик ҳолати мавжуд эмаслиги аниқланган.
Тошкент шаҳар Табиат ресурслари бошқармаси мутахассислари томонидан берилган хулосасига кўра, Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бригадаси томонидан кесиш ишлари амалга оширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter