Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент супермаркетларида олма арзонлашди, картошка қимматлади

Тошкент супермаркетларида олма арзонлашди,  картошка қимматлади

Фото: Xabar. uz

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024 йилнинг сентябр ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.  

 Мониторинг натижалари 8 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди. 

Шундай қилиб, олманинг минимал нархи 28,2 фоиз, помидорники 18,7 фоиз, карамники 15,9 фоиз, лимонники 13,8 фоиз, гречканики 5,9 фоиз, товуқ гўштники (филе) 3,1 фоиз, сариқ пиёзники 2,0 фоиз, шакарники 1,6 фоиз пасайган.

 9 номдаги маҳсулотнинг минимал нархлари ошган. Нархининг ошиши бўйича картошка етакчи бўлди. Бу эса мавсумий омил билан боғлиқ. 

 4 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Уларнинг орасида буғдой уни, гуруч, қизил сабзи ва тухум.

Таҳлил 8 август ва 12-центябр кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг