Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент супермаркетларидаги нархлар таҳлил қилинди

Тошкент супермаркетларидаги нархлар таҳлил қилинди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024 йилнинг май ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди. 

Мониторинг натижаларига кўра, 10 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайган. Жумладан, бодрингнинг нархи 49,0 фоиз, сариқ пиёзнинг нархи 24,5 фоиз, картошканинг нархи 16,9 фоиз, олманинг нархи 16,7 фоиз, карамнинг нархи 14,6 фоиз, тухумнинг нархи 11,7 фоиз, қизил сабзининг нархи 8,3 фоиз, помидорнинг нархи 6,3 фоиз, товуқ гўштининг (филе) нархи 4,9 фоиз, шакарнинг нархи 3,6 фоиз пасайган.

6 номдаги маҳсулотларнинг энг паст нархи ўзгаришсиз қолган. Булар: гуруч, гречка, макарон, сут, маргарин, кунгабоқар ёғи.

5 номдаги маҳсулотлар нархи эса ошган. Нархининг ошиши бўйича банан етакчи бўлган.

«Банан нархининг қисқа муддатли ўсиши вақтинчалик бозор омиллари, талаб ва таклифнинг ўзгариши билан боғлиқ», – дейилади институт мутахассислари мониторингида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг