Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент билан юз йил ортга қайтамиз (фоторепортаж)

Тошкент билан юз йил ортга қайтамиз (фоторепортаж)

Сизга кимдир роппа-роса эллик-юз йилдан кейин, Тошкентни қанақа тассавур қиласиз деб сўраса қандай жавоб берардингиз? Бирор нарса дейиш қийин. Тўғрими? Сабаби бугунги техника асрида, айни вақтда энг яхши смартфон, машина ёки осмонўпар бино эртага ўрнини ундан ҳам мукаммалроғига, ундан ҳам яхшироғига бўшатиб беради. Ҳа, замон шиддат билан ўзгармоқда.

Майли келажакни қўя турайлик. Аммо, сизда Xabar.uz билан ўтган асрга қайтиш имкони бор. Бугун сиз кўриб турган баланд бинолар, текис йўллар, ўрнида бундан, 50-100 йил олдин нималар бўлганлиги сизга ҳам қизиқми ? Унда мақолани охиригача ўқинг.

1966  йил, тонгги Тошкент. Фотожурналист Лев Шерстенников.

Мўйловли машҳур транспорт назоратчиси. У ҳақида жуда кўп қизиқарли ҳикоялар бўлган. Эрталаб сув сепилган йўлда, 23 рақамли автобус Чилонзордан пойтахт марказига, учта «Волга» ва битта «Москвич» ҳаракатланиб кетмоқда.

1981 йил, Тошкент. «Ўзбекистон» меҳмонхонаси.

Майдондаги айлана йўлнинг торлиги ва ундан кесиб ўтаётган пиёда.

Хадра майдони, Фотограф Евгений Скляревский.

«Чорсу» бозори ҳозирги вақтдаги кўринишга келиши учун қурилиш ишлари олиб борилаётган йиллар.

Ипподром томонга ҳаракатланаётган трамвай одамларга тўла ҳолда бекатга келмоқда. Бунёдкор шоҳкўчаси. Фотосурат Япония фуқароси Акитоши томонидан олинган.

«Огонёк» журналининг 43-сонига олинган сурат. Тошкент шаҳридаги Инқилоб майдони

1978 йил. Тошкент телеминораси қурилиш жараёни. Ҳозир ҳам Тошкент телеминораси 40 йилдан бери, кенг қамровли пойтахт чеккасидан кўриниб туради. Бир неча йил олдин унга ўрнатилган 250 та ёруғлик чироқлари туфайли минора тунда олтин нур таратади.
Ҳозирги Тошкент халқаро аэропортининг ўтган асрдаги кўриниши.

Ҳа, бу расмларни кўрган одам ўзгача носталгияни ҳис қилади. Замон, вақт шиддат билан ўзгарганини фарқлаш қийин эмас. Ким билади дейсиз? Балким, яна юз йилдан кейин, биз яшаб турган замон ҳам келажак авлод учун носталгияга айланиб қолар. Нима бўлганда ҳам ҳаммасини вақт кўрсатади.

Жавоҳир Алиқулов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг