Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Техас аҳолиси мисли кўрилмаган дўл видеосини улашмоқда

Техас аҳолиси мисли кўрилмаган дўл видеосини улашмоқда

АҚШнинг айрим ҳудудларида совуқ фронтнинг шимолдан жанубга силжиши туфайли бир неча кундан бери кучли бўронлар кузатилмоқда. Ёмон об-ҳаво кучли шамол, момақалдироқ ва катта дўл билан бирга келган.

Якшанба кунидан бери Техасда ёмон об-ҳаво ҳукм сурмоқда. Чоршанба куни совуқ фронтнинг олдинга силжиши штатнинг шимолий ва марказий қисмларида кучли ёмғир, дўл ва сониясига 30 метрдан тез шамол эсишига сабаб бўлди, деб хабар беради weathernationtv.com.

Об-ҳаво прогнозларига кўра, бўронлар жума кунигача давом этади ва торнадо, момақалдироқ ҳамда сув тошқинлари билан бирга бўлиши мумкин. Ҳудуд об-ҳавонинг бешта хавфли даражасидан учинчиси деб эълон қилинди. Элементлар чангалида қолган ҳудудлар аҳолиси 26 апрель куни айрим аҳоли пунктларида кучли дўл ёғиши тасвирини ижтимоий тармоқларга жойлаштирмоқда. Дўлнинг ҳажми теннис коптогича бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг