Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Термиздаги халқаро савдо марказида тўлов учун чет эл валюталаридан фойдаланишга рухсат берилди

Термиздаги халқаро савдо марказида тўлов учун чет эл валюталаридан фойдаланишга рухсат берилди

Термизнинг Афғонистон давлати билан чегараси яқинида фаолият кўрсатадиган «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонасида ўзбек сўмидан бошқа 4 турдаги – АҚШ доллари, евро, Россия рубли ва юань валюталаридан фойдаланишга рухсат берилади.

Бу борада Президентнинг «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича қарори қабул қилинди.

Қарор билан, шунингдек қуйидагиларга рухсат берилди:

  • марказ ҳудудида фаолият юритувчи субъектларда Афғонистон ва чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни тасдиқнома олмасдан меҳнат шартномаси асосида ишлашига;
  • Афғонистон ва Покистон фуқароларига савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш учун мўлжалланган бино ва иншоотларни ижарага олиш, истисно тариқасида мулк ҳуқуқи билан сотиб олишга;
  • Марказ ҳудудида ташкил қилинадиган замонавий тиббиёт клиникасида Афғонистон фуқароларини даволаш ва керакли ҳолларда уларга соддалаштирилган таритбда тиббий кириш визаларини беришни назарда тутувчи йўлланмалар беришга.

Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириш визасини расмийлаштирмасдан, чегара ва божхона назоратидан ўтган ҳолда махсус йўлак орқали кириши (чиқиши) ҳамда ўн беш муддатгача марказ ҳудудида бўлиши тартиби жорий этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг