Афғонистонда етти нафар хорижлик ҳалок бўлди
Афғонистоннинг Бомиён вилоятида уч испан сайёҳи номаълум шахслар томонидан отиб ўлдирилди, бир сайёҳ эса жароҳатланган. Бу ҳақда ТАСС Испания ташқи ишлар вазирлиги ахборотга асосланиб хабар берди.
Афғонистон ҳукумати берган янги маълумотларга кўра, испанияликлардан ташқари, бир маҳаллий фуқаро ва тўрт нафар хорижлик ўлдириб кетилган, етти кишига жароҳат етказилган.
Ҳеч бир жангари гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўзига олмаган.
Толибон вакиллари ушбу жиноятни кескин қоралаб, қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлигини билдирди ва жиноятчилар жазосини олишига ишонч билдирди.
Кейинроқ Толибон расмий вакили Абдулматин Ғаний қуролли ҳужумда гумон қилинган тўрт шахс қўлга олингани ҳақида хабар берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter