Шоҳжаҳон Эргашев чемпионлик жангида мағлуб бўлди
Проф бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) IBF чемпионлик камари эгаси Сабриел Матиас ва Шоҳжаҳон Эргашев жанги муддатидан аввал якунланди.
12 раундлик жанг 5-раунддан кейин якунига етди. Шоҳжаҳон Эргашевнинг соғлигидаги муаммо сабаб унинг бурчаги жангни давом эттиришни хоҳламади.
Шу тариқа Матиас чемпионлик камарини ҳимоя қилди. Эргашев эса проф боксдаги илк мағлубиятини қабул қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter