Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Глобал экологик фонд бош директори билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Глобал экологик фонд бош директори билан учрашди

Боку шаҳрида ўтказилаётган COP29 тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Глобал экологик фонд (ГЭФ) бош директори ва раиси Карлос Родригес билан учрашув ўтказди.

Учрашувда жамғарма билан Ўзбекистонда иқлим барқарорлиги ва экотизимларни муҳофаза қилиш борасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

ГЭФнинг мамлакатимизда биохилма-хилликни асраш, табиий ресурсларни бошқариш, иқлим ўзгаришига мослашиш лойиҳаларини амалга оширишдаги муҳим ҳиссаси мамнуният билан қайд этилди. Қўшма лойиҳалар портфели 100 миллион доллардан ошган.

Ҳаво сифатини мониторинг қилиш бўйича минтақавий тармоқ яратиш, кўкаламзорлаштириш ва экотуризмни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, йўқолиб бораётган ҳайвон турларини асраш, шунингдек, Оролбўйи ҳудудини қайта тиклаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Келгуси йилда Ўзбекистонда йирик халқаро тадбирлар, жумладан, Глобал экологик фонд донорлари йиғилишини ўтказиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг