Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳноза Соатова

Ки ҳар не олами суғрода мавжуд, Бори бу олами куброда мавжуд. (Алишер Навоий)

Шавкат Мирзиёев БМТ минбарида ўзбек тилида нутқ сўзлайди

Шавкат Мирзиёев БМТ минбарида ўзбек тилида нутқ сўзлайди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ушбу хабар бугуннинг энг эътиборли янгилиги бўлиб турибди. Янгилик сайтлари, ижтимоий тармоқлар ва хориж матбуоти ҳам бунга эътибор қаратди.

Аслида турли халқларнинг она тилида гапириш ҳуқуқини БМТ доим ҳимоя қилиб ва рағбатлантириб келади. Чунки кўпмиллатли ва кўптилли дунё – бу мувозанатли, тоқатли, кўпфикрли ва очиқ дунёдир. Миллат унинг тилида гаплашувчилар мавжуд бўлгандагина яшайди.

БМТ минбаридан исталган миллат тилида гапириш мумкин, фақат делегация нутқнинг БМТ расмий тилларига оғзаки ва ёзма таржимасини таъминлаб бериши керак.

Охирги йилларда БМТ минбаридан она тилида сўзланган нутқларга ёрқин мисол сифатида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг, Грузия бош вазири Мамука Бахтадзенинг нутқлари келтирилади.

Шахсан мен учун, БМТда она тилида нутқ сўзлаган лидерлар бу билан ҳам ўз характери ва иродасини кўрсатган сиёсий шахслар бўлиб кўринади.

Индинга илк бор Ўзбекистон президенти БМТ минбарида ўзбек тилида нутқ сўзлайди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг кутилаётган нутқи шу жиҳати биланоқ ўзбек халқи учун тарихий воқеа бўлиши тайин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг