Самарқанддаги аянчли ҳалокатда уч киши қурбон бўлди
Самарқандда содир бўлган ЙТҲ натижасида 3 нафар фуқаро вафот этди.
2024 йил 29 июль куни соат 12:30ларда Самарқанд вилояти, Ургут тумани, "Хўжагузар" МФЙ ҳудудидан ўтувчи "Ургут-Ғўс-Авазмерган" автомобиль йўлининг 5-километрида 2003 йилда туғилган "Cobalt" русумли автомобиль ҳайдовчиси "Ургут-Ғўс" йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда руль бошқарувини йўқотган. Сўнгра йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги "Damas" русумли автомобиль билан тўқнашган.
Ҳодиса натижасида "Damas" русумли автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳати олиб ҳодиса жойида, яна бир йўловчи эса шифохонада вафот этган. Шунингдек, яна икки нафар "Damas" йўловчилари ва "Cabalt" автомобили ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Ҳозирда Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter