Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Автобусдаги «кескин муҳокамага сабаб бўлган ёзув» транспорт бошқармаси томонидан олиб ташлади

Автобусдаги «кескин муҳокамага сабаб бўлган ёзув» транспорт бошқармаси томонидан олиб ташлади

Самарқандда автобус салонига аёллар ва эркакларни алоҳида туришга чақирувчи ёрлиқ вилоят транспорт бошқармаси аралашуви билан олиб ташланди.

Бошқарма ахборот хизмати берган маълумотга кўра, жорий йил 29 октябрь куни ижтимоий тармоқларда шаҳар автобус йўналишларида ҳаракатланувчи автобуслардан бирининг салон қисмида «йўловчиларнинг эркин ҳаракатланишини чекловчи сўзлар» ёзилганлиги юзасидан мурожаат тарқалган. Бу вилоят транспорт бошқармасидан назоратга олиниб, ҳолат 22-сонли «Навбоғ маҳалласи - Пистамозор маҳалласи» йўналишда ҳаракатланувчи, давлат рақами белгиси 30 306 VBA бўлган транспорт воситасида содир бўлгани аниқланган.

«Кескин муҳокамаларга сабаб бўлган ёзув олиб ташланди», – дейилади бошқарма хабарида.

Идора мутасаддилари, шунингдек, жамоат транспортида бундай «эътирозли ҳолатлар такрорланмаслиги учун Мурожаатда келтирилган ҳолатлар юзасидан хизмат кўрсатувчи корхонада ҳайдовчилар ўртасида тушунтириш ишлари» олиб боришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг