Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиялик уч спортчи Ўзбекистон терма жамоасига ўтмоқда

Россиялик уч спортчи Ўзбекистон терма жамоасига ўтмоқда

Данила Семериков.

Конкида учиш бўйича олимпия чемпиони, ҳозирда Россия давлат думаси депутати Светлана Журова россиялик спортчилар — шорт-трекчилар Денис Айрапетян ва Даниил Ейбог ҳамда конкида учувчи Данила Семериков Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш истагида эканликларидан афсусда эканини билдирди. Унинг сўзларини «Матч ТВ» келтирди.

Светлана Журова

«Шундай вазиятда бу спортчилар Россиядан кетишаётганидан афсусдаман. Уларни тушунмайман, аммо танқид ҳам қилмайман. Улар ҳам Олимпиадада қатнашишни истайди», — деди Журова.

Семериков — жаҳон чемпионатлари совриндори, Айрапетян ва Ейбог — Европа чемпионлари. 1 октябр куни Россия конкида учувчилар иттифоқи ҳар уч спортчининг Ўзбекистон терма жамоасига ўтиши учун икки йиллик карантинни тасдиқлади.

Халқаро конкида учиш иттифоқи (ISU) 2022 йил баҳорида россиялик ва беларуслик атлетларни халқаро мусобақалардан четлатган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг