Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Равшан Эрматов Аргентина-Хорватия учрашувини бошқаради

Равшан Эрматов Аргентина-Хорватия учрашувини бошқаради

Россияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ва унинг жамоаси иккинчи турнинг муҳим учрашувларидан бирига тайинланди. Бу ҳақда ФИФАнинг «Твиттер»даги расмий саҳифаси маълум қилди.

Жаҳон чемпионатларининг мутлақ рекордчиси Эрматов ва унинг жамоаси мундиалнинг 2-туридан ўрин олган Аргентина ва Хорватия учсрашувини бошқариб боради. Унга қанотларда Абдиҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов кўмак беради. Захира ҳаками — таитилик Норберт Хауата. 

Учрашув 21 июнь куни Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг