Қуёшда олтита кучли портлаш юз берди
Олимлар Қуёшда олтита кучли портлаш юз берганини қайд этишди, улардан бири энг юқори — X тоифасига мансуб. Бу ҳақда ТАСС Амалий геофизика институти (АГИ)га асосланиб хабар берди.
Таъкидланишича, энг кучли портлаш бизнинг вақт билан 4 январ соат 03:41 да рўй берган.
«Қуёшнинг 3947 (N11E59) доғлари гуруҳи рентген диапазонида қайд этилган Х1.1 портлаши 24 дақиқа давом этди», — дейилади АГИ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter