Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда электрон сигареталар муомаласи тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда электрон сигареталар муомаласи тақиқланиши мумкин

Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига баъзи турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан электрон сигареталарнинг муомаласини тақиқлаш ҳамда жавобгарлик белгилашга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Фракция аъзоларининг таъкидлашича, сўнгги йилларда тамаки ва никотин маҳсулотларининг «замонавий» ва «инновацион» турлари, хусусан, никотинни етказиб бериш мосламалари, электрон сигареталар ва улар учун суюқликлар ҳамда қиздириладиган тамаки маҳсулотларининг мамлакатимизга қонунга хилоф равишда олиб кириш ҳолатлари ва айланмаси ортиб бормоқда.

Бундан ташқари, ушбу маҳсулотларни аҳоли, айниқса, ёшлар орасида истеъмол қилиш ҳолатлари кўпайди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан республика ҳудудида айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ўтказиш мақсадида уларни сақлаш, ташиш ёки ўтказиш тақиқланмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга нисбатан таъсирчан чора сифатида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланишини назарда тутиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг