Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистонда Садир Жапаровнинг инаугурацияси бўлиб ўтмоқда

Қирғизистонда Садир Жапаровнинг инаугурацияси бўлиб ўтмоқда

Скриншот

Бугун, 28 январь куни Бишкекда Садир Жапаровнинг инаугурация маросими бошлангани ҳақида «FOR.kg» хабар берди.

Маросим жойи — Миллий филармония.

Садир Жапаров муддатидан аввал ўтказилган президентлик сайловларида 79,2 фоиз овоз тўплаб ғолиб бўлганди.

Маълумот берилишича, филармония залида сиёсатчилар, депутатлар, собиқ бош вазирлар, ҳукумат аъзолари, жамоат арбоблари, спортчилар ва бошқалар жам бўлган.

Маросим ОАВлар иштирокисиз ўтказилмоқда, тадбир давлат телеканалида тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг