Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдулла Арипов Қирғиз Республикасига борди

Абдулла Арипов Қирғиз Республикасига борди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғиз Республикасига борди.

Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, олий мартабали меҳмонни Ўш халқаро аэропортида Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров кутиб олган.

Бугун Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари раҳбарлари икки томонлама учрашув ўтказади. Абдулла Арипов, шунингдек Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадош вилоятлари ҳокимлари кенгашининг 4-йиғилишида иштирок этади.

Бундан ташқари, Оқилбек Жапаров ва Абдулла Арипов Боткен вилояти Лайлак тумани Марғун қишлоғида Ўзбекистон томонидан қуриб берилган ўрта мактабнинг очилиш маросимида видеоалоқа орқали қатнашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг