Президент марҳум санъаткорни орден билан тақдирлади
Ботир Зокировни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди.
Унга кўра ўзининг буюк истеъдоди, ноёб ва бетакрор ижоди билан ўзбек эстрада санъатига асос солиб, миллий маданиятимизни ривожлантириш, унинг шон-шуҳратини дунё халқлари ўртасида кенг тарғиб этишга қўшган беқиёс ҳиссаси, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги унутилмас хизматларини инобатга олиб ҳамда таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан халқимизнинг ардоқли фарзанди, буюк санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти, марҳум Ботир Каримович Зокиров «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter