Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Париж-2024. Ўғил отасининг 20 йиллик олимпия рекордини янгилади

Париж-2024. Ўғил отасининг 20 йиллик олимпия рекордини янгилади

Фото: Instagram/alekna.m

Париж-2024 диск улоқтириш мусобақаларида литвалик 21 ёшли Миколас Алекна 69,97 метр натижа кўрсатиб, 2004 йилги Олимпия ўйинларидан буён сақланиб келаётган рекордни янгилади.

Қизиғи, 20 йил олдинги рекордни унинг отаси Виргилиюс Алекна ўрнатган (69,89 метр).

Фото: Instagram

Аммо шунча йил деганда забт этилган янги натижа «кўп яшамади». Ямайкалик диск улоқтирувчи Роже Стона тўртинчи уринишида ота-болалардан ўзиб кетди ва янги рекордни (70 метр) ўз номига ёзиб, олимпия чемпионига айланди. Кичик Алекна «кумуш» билан кифояланадиган бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг