Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда 5-6 балл атрофида ер қимирлади

Ўзбекистонда 5-6 балл атрофида ер қимирлади

Бугун, 21 март куни Тошкент вақти билан 21:47 да (21.03.2023 йил, Гринвич бўйича 16:47 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, зилзила координаталари: 36,41 градус шимолий кенглик; 70,98 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6,6. Чуқурлик 220 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 561 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Сурхондарё вилоятида 5-6 балл, 342 км.

Фарғона вилоятида 5 балл, 447 км.

Сирдарё вилоятида 5 балл, 493 км.

Жиззах вилоятида 5 балл, 496 км.

Андижон вилоятида 5 балл, 500 км.

Самарқанд вилоятида 5 балл, 504 км.

Наманган вилоятида 5 балл, 514 км.

Қашқадарё вилоятида 5 балл, 532 км.

Тошкент шаҳрида 5 балл, 561 км.

Навоий вилоятида 5 балл, 639 км.

Бухоро вилоятида 5 балл, 684 км.

Хоразм вилоятида 4-5 балл, 1060 км.

Қорақалпоғистон Республикасида 4 балл, 1184 км.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг