Ўзбекистон амалдаги жаҳон чемпиони билан ўйнади
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида амалдаги жаҳон ва Европа чемпиони Португалия билан баҳс олиб борди.
Ўйинда ҳисоб сўнгги дақиқаларда йирик кўриниш олди, португаллар дабл пеналтилардан унумли фойдаланишди. Ўзбекистоннинг ягона голига 17-дақиқада Аброр Аҳметзиянов муаллифлик қилди.
Футзал. Ўртоқлик ўйини
Португалия — Ўзбекистон 4:1
16 август. Португалия
Ўзбекистон — Аббос Элмуродов, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Фазлиддин Ботиров, Равшан Элибоев, Суннат Анваров, Музаффар Аҳаджонов, Машраб Одилов, Суннат Жўраев, Дилшод Раҳматов, Элбек Тўлқинов, Акбар Усмонов, Аброр Аҳметзиянов, Меҳрож Худойбердиев, Самариддин Беркинов.
Ўзбекистон футзал термаси Португалия йиғинида Ангола билан ҳам ўртоқлик баҳслари ўтказганди (1:6, 2:1).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter