Олтин қоида: ишонч кучининг мўъжизаси

Ишонч – энг оддий сўзлар билан айтганда, ҳаракатни англатади. Бу ўзимизнинг ишончимизга ҳам тегишли. У теварак-атрофимизни ўраб туради. Ишонч мавжуд имкониятдан келиб чиқиб, Америкада ҳаётни, Худо учун эса барча вазиятларни ташкил этади.
Агар сиз янада қулайроқ мақсад сари изланиб бошласангиз, муваффақият тамойилларини қўлга киритишга осонгина эришасиз. Мақсадга содиқлик ва собитқадамлик, унга чин юракдан берилиш ғайрат-шижоатдан маҳрум қилиши мумкин эмас.
Камина буни фараз қилаётганим йўқ, балки унинг ҳақиқат эканлигини яхши биламан. Зеро, мазкур ҳақиқатни мен кашф қилмадим, аммо узоқ йиллик кузатишларим шундай ҳукм чиқаришимга ҳуқуқ беради.
Агар сиз муваффақият қонунларининг тўғрилигига исбот талаб қилсангиз, мен ягона далил сифатида фақат битта гувоҳни тақдим этишим мумкин. Бу киши эса... ўзингиз бўласиз! Сиз мазкур қонунларни шунчаки ўзингизда синовдан ўтказиб, уни тасдиқлашингиз мумкин.
Агар янада муҳим аҳамиятга молик бўлган обрўли манбаларни талаб қилсангиз, мен сизга Афлотун, Суқрот, Эпиктет, Конфуций, Эмерсон, Жеймс ва Мюнстербергларнинг фалсафий таълимотини тавсия қилган бўлардим. Уларнинг асарларидаги асосий қоидалар менинг ишларимнинг пойдеворини ташкил этади.
Кундалик ҳаётингизга фаол ишончнинг қўшилганига асосий далил шундан иборатки, сиз олтин қоидага риоя қилиб яшаяпсиз. Тўрт минг йилдан буён одамлар бу қоидаларга амал қилиб, хулқ-атворларига татбиқ этишни ўргатиб келдилар, аммо афсуски, дунё унинг руҳини диққат чегарасидан четлаштириб, бу универсал йўл-йўриқнинг фақат ҳарфини қабул қилиб олди, холос. Биз олтин қоидани ахлоқий хулқ-атворга бутунлай раҳбарлик учун қабул қилдик, аммо унинг асосини ташкил этувчи қонунни ўзлаштиришнинг иложини топа олмадик.
Ушбу қонуннинг асосий моҳияти: нимани эксанг, шуни ўриб оласан. Сиз бошқалар билан муносабат ўрнатишда раҳбарликни асос қилиб олган хулқ-атвор қоидаларини танлар экансиз, буни тўла-тўкис ҳаракатга келтирасиз, бу борада ўзингизга тўлиқ ҳисоб беришингиз мумкин. Агар мақсад яхшилик ёки ёмонлик сари йўналтирилса, яъни кимнингдир табиатига мос равишда ёрдам кўрсатиш ёки халақит бериш кўзда тутилган бўлса, бу уларнинг ҳаётига таъсир қилади ва алал оқибат, албатта сизга қайтади.
Сизнинг одамлар билан қандай муносабатда бўлишни танлашга ҳаққингиз бор. Аммо Олтин қоиданинг негизини билсангиз, шуни англашингиз керакки, ноҳақ ишларингиз муқаррар равишда ўзининг сарчашмасига қайтиб келади. Бу қонуннинг амал қилиши бошқа одамларга нисбатан сизнинг ёмонликдан иборат ҳамда ноҳақ хатти-ҳаракатларингиз ўзингизга қайтиб келишида намоён бўлибгина қолмай, балки янада кўпроқ, узоқроқ сақланади ва ўзингиз билдирган ҳар қандай фикр қайтиб келиши аниқ.
Агар сиз ушбу буюк умумий қонун имтиёзларидан фойдаланишни хоҳласангиз, тўла-тўкис равишда юқоридагидек маслаҳат бериш мумкин. Бошқаларнинг сизга қай даражада муносабатда бўлишига қараб уларга ҳам шундай муносабат қуришни истасангиз, шунинг ўзи кифоя қилмайди. Улар сиз ҳақингизда қандай ўйласа, сиз ҳам худди улар тўғрисида шундай тарзда ўйламоғингиз лозим.
Фикр-ўйларингиз ва хатти-ҳаракатларингизнинг умумий натижаси сизнинг феъл-атворингиз ҳисобланади. Агар бу қонуннинг кучини тўласинча англаб олган бўлсангиз, ўзингизга ўзингиз ёрдам бермасангиз, бошқаларга ҳам кўмаклаша олмайсиз ёки ўзингизни тегишли миқдордан маҳрум этиш билан жазоламаган бўлсангиз, кимгадир нисбатан ёмон нарсани ўйламайсиз.
Сиз жонли магнит (оҳанрабо)га ўхшайсиз. Феъл-атфорингизга уйғун бўлган кишиларни ўзингизга жалб этасиз, бошқаларни эса нари сурасиз. Агар сиз нодир, яхшиликни қадрловчи, кўнгли кенг ва муваффақият қозонган кишиларни ўзингизга жалб қилишни истасангиз, ўзингиз ҳам айнан шундай одам бўлишингиз керак. Қай бирини танлаш фақат ўзингизга боғлиқ.
(Наполеон Хилл китобидан)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter