Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нукус воқеаларида ноқонуний ҳаракат қилган ИИВ ходимлари жиноий жавобгарликка тортилди

Нукус воқеаларида ноқонуний ҳаракат қилган ИИВ ходимлари жиноий жавобгарликка тортилди

2022 йил 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликларни бартараф этишда иштирок этиб, ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этган ИИВ тизимида ишлаган ходимлар жиноий жавобгарликка тортилди.

Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судининг 2023 йил 4 августдаги ҳукми билан 1996 йилда туғилган Т. А. ва 1985 йилда туғилган Х. С. Жиноят кодексининг 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 2 йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, 1979 йилда туғилган Ж. М. Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) 2-қисми ва 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг