Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда қайнонасини урган келинга нисбатан «иш» очилди

Жиззахда қайнонасини урган келинга нисбатан «иш» очилди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Бахмал туманида қайнонасини уриб унга тан жароҳати етказган келин ҳақида хабарлар тарқалди.

Вилоят ИИБ берган маълумотга кўра, ҳолат туманнинг Нуробод маҳалласида содир бўлган.

Маълум бўлишича, ушбу маҳаллада яшовчи Ў.С. қайнонаси Л.Ў.га тан жароҳатлари етказган ва оқибатда жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан гумон қилинувчига нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг