Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мол-мулк ва ер солиғи ошяпти: 2025 йил учун солиқ сиёсати лойиҳаси эълон қилинди

Мол-мулк ва ер солиғи ошяпти: 2025 йил учун солиқ сиёсати лойиҳаси эълон қилинди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил учун давлат бюджети ҳамда солиқ сиёсати лойиҳасини эълон қилди.

Мазкур ахборотнома орқали 2025–2027 йиллар учун бюджет мўлжаллари ҳамда 2025 йил учун солиқ сиёсати лойиҳаси билан танишиш мумкин.

Мазкур ҳужжат лойиҳасига кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий бюджет даромадларини ошириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларнинг турар ва нотурар кўчмас мулк объектларига солинадиган мол-мулк солиғи ставкалари 10 фоизга индексация қилинмоқда.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари томонидан нотурар кўчмас мулк объектлари учун белгиланган энг кам қийматга туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб 0,5 гача бўлган камайтирувчи коеффициент қўллаш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

Шу билан биргаликда юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғининг базавий ставкалари ҳам ўртача 10 фоизга индексация қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг