Маймунчечак қўл бериб кўришиш орқали юқадими?
ЖССТ Африкадаги маймунчечак эпидемиясини халқаро фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Россия Фанлар академиясининг академиги Сергей Нетесов қўл сиқиб кўришиш ёки ювилмаган идишлар орқали касаллик юқиши мумкинлигига изоҳ берди.
Шифокорнинг айтишича, маймунчечак билан касалланган киши бошқа одам билан қўл бериб кўришса касаллик юқади. Аммо коронавирусдан фарқли ўлароқ маймунчечак белгилари яққол кўриниб турадиган касалликдир. Бу инсонни эҳтиёткорликка ундайди.
«Журналистлар маймунчечак қўл бериб кўришиш орқали юқади дейишса, бўрттириб юборишади. Агар қўлларда яралар (чечак) бўлмаса, касаллик юқиши даргумон. Аммо маймунчечак юқтирган киши билан кўришсангиз, касаллик юқиши эҳтимоли катта. Яъни, бу тўғридан-тўғри алоқани талаб қилади», - дея тушунтирди мутахассис.
Мутахассиснинг таъкидлашича, маймунчечакнинг инкубация даври беш-олти кун. Мутахассис ҳар қандай ҳолатда ҳам вирус фақат яқин алоқа орқали юқишини эслатди.
«Агар ювилмаган идишлар ҳақида гапирадиган бўлсак, яна яра билан алоқа қилиш керак. Маймунчечакка чалинган одам йўталса, ҳаво орқали юқиш эҳтимоли бор. Ва бу энг хавотирли нарса», - дея қўшимча қилди эксперт.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter