Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?

КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?

Жанубий Корея разведкаси Шимолий Корея қўшинлари Курск вилоятидаги жангларда қатнаша бошлаганини тасдиқлади.

Жанубий Корея Миллий разведка хизмати КХДР қўшинлари Курск вилоятида Украинага қарши жанговар ҳаракатларда қатнаша бошлаганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Бу ҳақда аввалроқ Украина раҳбарлари ва АҚШ Давлат департаменти баёнот берган эди.

«Миллий разведка хизмати Россияга юборилган Шимолий Корея қўшинлари охирги икки ҳафта ичида Курск вилоятига жойлашганини баҳоламоқда», — дейилади агентлик хабарида.

Улар фронтга жойлашишни тугатди ва аллақачон жанговар ҳаракатларда қатнашмоқда, дея қўшимча қилди Жанубий Корея разведкаси.

Москва ва Пхенян Шимолий Корея қўшинларининг Украинадаги урушда иштирок этишини тўғридан-тўғри тасдиқламади, бироқ икки давлат ўртасидаги ратификацияси сўнгги кунларда якунланган стратегик шериклик келишувига ишора қилди.

КХДРнинг Россиядаги аскарлари сони 12 минг киши атрофида баҳоланмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг