Шомуродов ва Шукуров КХДРга қарши ўйнамайди
Ўзбекистон терма жамоасининг етакчилари — Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуров жаҳон чемпионати саралашининг кечаги Қатар (2:3) га қарши ўйинида жароҳат олишди.
Шомуродов биринчи тайм ўртасида, Шукуров иккинчи тайм ўртасида алмаштирилди.
Иккала футболчи ҳам, шифокорлар хулосасига кўра, КХДРга қарши ўйинда майдонга туша олмайди, деб ёзди ЎФА матбуот хизмати.
КХДР — Ўзбекистон ўйини 19 ноябр куни Лаосда бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter