Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бахтиёр Шералиев

Муаммодан қутулиш учун ундан қочиш эмас, уни ҳал қилиш керак!

Кўршапалак ва коронавирус: биз билишимиз керак бўлган илмий ҳақиқатлар

Кўршапалак ва коронавирус: биз билишимиз керак бўлган илмий ҳақиқатлар

«Коронавирус одамларга кўршапалаклардан юқди дейилмоқда. Нима деб ўйлайсиз, улар қандай юққан бўлиши мумкин?» деган савол билан мурожаат қилган эдик.

Сўровномада 1835 нафар киши иштирок этган. Овозлар қуйидаги нисбатда тақсимланган:

33 фоиз одам вирус кўршапалакни еганда юққан деб жавоб берган.

35 фоиз одам эса вирус тўғридан-тўғри одамга юқмайди, оралиқ хўжайин орқали юқади деб жавоб беришган.

27 фоиз одам эса ушбу вирус лабораторияда яратилганиша ишонишини билдирган.

5 фоиз одам эса кўршапалакни ушлаш натижасида вирус одамга юққан деб жавобни белгиланган.

Ўзи аслида коронавируслар одамга қандай юқади?

Коронавируслар бу иссиққонли ҳайвонлар, яъни қушлар ва сутэмизувчиларда яшовчи вируслар бўлиб, олимлар SARS-CoV-2 коронавирусининг асл манбаси Хитойда учровчи от кўршапалаклар эканлигига шубҳа қилишмайди. Лекин шуниси борки, ҳеч қачон кўршапалакнинг вируси одамга тўғрдан-тўғри юқмайди, уни ушлаганингизда ҳам, пишириб еганингизда ҳам. Вирус кўршапалакдан одамга юқиши учун орада воситачи бўлиши керак. Буни биз фан тилида оралиқ хўжайин деб атаймиз. Вирус дастлаб мана шу оралиқ хўжайинга ўтади, ана ундан кейин ундан одамга ўтади. Шунда ҳам оралиқ хўжайинни ейиш шарт эмас, уни ушлаш кифоя.

Январь ойининг 22-куни Journal of Medical Virology журналида SARS-CoV-2 коронавирусининг оралиқ хўжайини илонлар эканлигини ҳақида мақола чоп этилди. Ўша вақтда жуда кўп вирусологлар бу версияга ўз эътирозларини билдирганлар, сабаби илонлар совуқли ҳайвон ва уларда коронавируслар яшамайди. Шундан кейин февраль ойининг дастлабки кунларида Nature журналида яна бир тадқиқот иши чоп этилди. Унда SARS-Cov-2 нинг оралиқ хўжайини панголинлар эканлиги ҳақида ёзилади. Бу энди анча ҳақиқатга яқин версия эди. Лекин шундай бўлсада, оралиқ хўжайин бошқа бўлиши мумкин деган версия сақланиб қолади. Ўтган ҳафта 22 март куни Journal of Proteome Research журналида яна бир тадқиқот иши чоп этилди. Унда юқоридаги икки версия илмий-танқидий ўрганилиб чиқиб, вирус геноми қайтадан ўрганилди ва одам ва кўршапалакдаги SARS-CoV-2 коронавируси 91% ҳолатда панголинлардаги вирус билан ўхшаш эканлиги қайд этилди. Ушбу тадқиқот иккинчи версиянинг тўғрилигини яна бир бор тасдиқлаб берди.

Мана энди сиз аслида коронавируслар одамга қандай юққани биласиз. Нима учун булар ҳақида ёзмоқдаман. Ақлли, дунёқараши кенг, замонавий илм-фан янгиликларидан хабардор одам айрим «сариқ пресса»лардаги ишончсиз маълумотларни ўқиб унга ишониб кетмасдан, масалага илмий асосда, ҳаққоний ёндашишга ҳаракат қилади. Замонавий жамиятда бу Сизнинг ҳолатдан нақадар хабардор эканлигингизни билдиради.

Коронавируснинг лабораторияда яратилгани ҳақидаги гап бу қўпол қилиб айтганда боғча болаларнинг гапи, сабаби биз ҳозир ХХI асрда яшаяпмиз. Дунёда АҚШ ёки Хитой мутахассисларидан кам бўлмаган ва давлати ушбу икки давлат орбитасига тушиб қолмаган олимлар анчагина, агар у ёки бу давлат бир-бирига зиён етказиш учун лабораторияда вирус яратиб пандемия келтириб чиқарганда эди, ана ўша мутахассислар аллақачон буни аниқлаб айтишган бўлар эди. Қолаверса бирорта вирусолог коронавируснинг лабораторияда яратилганини тасдиқламаган, бу ҳақидаги тахминларни улар кескин рад этишган. Ўйлайманки, сиз ҳам олимларга ишонасиз ва шунга қараб хулоса қиласиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг