Ўзбекистон ва Хитой ўртасида муҳим форум ўтказилди
«InnoWeek-2024» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Ўзбекистон-Хитой биринчи ёшлар инновацион форуми ўтказилди.
Форумда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Отабек Маҳкамов, Хитой Халқ Республикасининг вакиллари, ёш олимлар ҳамда иқтидорли ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққан Отабек Маҳкамов глобал лойиҳаларни амалга оширишда хитойлик ҳамкорларнинг роли беқиёс бўлганини алоҳида қайд этиб ўтди.
«Хитой каби давлатларнинг муваффақиятли моделларини ўрганиш ва уларни ўзлаштириш орқали биз таълим сифатини ошириш ва инновацияларни рағбатлантириш стратегияларини амалга ошира олдик. Халқаро ҳамкорлигимиз, дастурларимизнинг ижросини тезлаштиришга ёрдам берган янги технологиялар, методика ва тажрибаларга йўл очди», дея қайд этиб ўтди вазир ўринбосари.
Форум доирасида Хитой-Ўзбекистон муносабатлари мамлакатларда ёшларнинг инновацион фаолияти учун яратилган шароитлар ҳамда соҳадаги муаммолар бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди. Форумда Хитой халқ республикасидан 42 нафар ёш олимлар, тадбиркорлар, стартапчилар ҳамда иқтидорли талабалар иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган Qualcomm Big Data компанияси вакили Чен Хун Марказий Осиёнинг жаҳон тараққиёти учун муҳим минтақа эканини алоҳида қайд этиб, Ўзбекистон учун ўз соҳаларида керакли ёрдамни беришга тайёр эканликларини таъкидлаб ўтди.
«Биз ҳам янги замонавий Ўзбекистон учун қўлимиздан келган барча ишни қилишга тайёрмиз. Бу ёзда компания рақамли иқтисодиёт, катта маълумотлар, Cloud хизматлари, иқтисодий тадқиқотлар ва бозор таҳлиллари орқали Марказий Осиё бозорларини ривожлантиришни режалаштирмоқда. Интернет технологиялари ва турли тўлов вариантларининг ривожланиши туфайли ушбу лойиҳа бозорга, жамиятга хизмат қилиш, соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш ва фавқулодда вазиятларда кўмак беришга қаратилган» дея лойиҳа ҳақида фикр билдириб ўтди Чен Хунь.
Форум жараёнида мавзу доирасида саволлар ҳам мавзулар ўртага ташланиб, соҳа мутахассислари иштирокида қизғин муҳокамалар бўлди.
Форум сўнгида кейинги учрашув Хитой халқ республикасида ташкил этилиши бўйича келишиб олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter