Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бахтиёр Шералиев

Муаммодан қутулиш учун ундан қочиш эмас, уни ҳал қилиш керак!

Карантин чекловлари муддати чўзилди. Нималарга тайёр туриш керак?

Карантин чекловлари муддати чўзилди. Нималарга тайёр туриш керак?

Карантин муддати аввал 20 апрелгача белгиланган эди. Энди эса шу муддат 10 майгача чўзилибди. Кўпчилик бундан ҳайрон бўлиб, нолиб ҳам қўймоқда. Нима, сизлар чиндан ҳам 20 апрелда ҳаммаси тугайди деб ўйлаган эдингизларми? Ҳойнаҳой 10 майда ҳам кўчага бемалол чиқамиз деб ўйлаётган бўлсангиз керак?! Бемалол мўлжални июннинг охирига олаверинг, ундан олдин эски ҳаётингизни орзу қилманг. Унинг ўрнига рамазон келяпти, худо хоҳласа, маза қилиб уйда ўтириб рўза тутишимиз ҳақида режа қилинг.

Мен мана Хитойда январдан бери карантиндаман. Сиздан роппа-роса икки ой аввал карантинни бошлаганман. Январдаёқ ҳолатни ўрганиб, май ойининг сўнгига «мих қоқиб» қўйгандим. Тўғри, Хитойда аҳвол мартнинг охирида анча яхшиланди, майнинг охирига бориб ҳаммаси бемалол бўлиш эҳтимоли юқори. Лекин икки ҳафта олдин, вазиятни яхшилаб ўргангач ҳисобни янглиш олганимни тушундим ва михни суғириб олиб сентабрга қайтадан қоқиб қўйдим. Уйдагиларга ҳам сентабргача қайтмасам керак деб айтиб қўйдим.

Шу боис сизларга ҳам арқонни узоқроққа ташлайверишни маслаҳат бераман. Бундан икки нарсада ютасиз. Биринчиси, агар маррани июл ёки августга олсангиз, демак шунга қараб ҳамма ҳаракатингиз, ҳаётингизни режалаштирасиз, агар муддатни аввалроққа белгилаб режа қилсангизу карантин тугамаса режалаган ишларингиз чатоқ бўлади. Иккинчиси, агар майнинг ўртаси ёки сўнггига режа қилсангизу аҳвол ўзгармаса сиқилиб қоласиз, юқори эҳтимоллик билан депрессия бошланади. Аксинча, июл ёки августга режа қилиб туриб июнда чиқсангиз мана бу ҳақиқий эйфория бўлади.

Сенека деган битта файласуф ўтган қадим замонда, шунинг бир яхши гапи бор, тез-тез такрорлаб тураман: «Тақдир ўзи юришни истаган одамни қўлидан етаклайди. Юришни истамаганни эса судраб олиб кетади». Танлов ўзингизда, тақдирнинг қўлидан тутиб ўз ҳолингизча борасизми ёки судралиб олиб кетишини кутасизми?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг