Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳонгир Ортиқхўжаев сенаторлар сафидан чиқарилди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев сенаторлар сафидан чиқарилди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг 30 январдаги қарори билан собиқ Тошкент шаҳри ҳокими ва халқ депутатларининг Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Жаҳонгир Ортиқхўжаев Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилди.

Бу ҳақда МСК расмий сайтида хабар берилди. 

Қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати ваколатлари муддатидан олдин тугатилгани, шунингдек, унинг Сенат аъзоси сифатидаги ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисидаги ёзма аризасини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Ортиқхўжаев январ ойи ўртасида Тошкент шаҳар ҳокими лавозимидан олинганди. Шунингдек, бир неча кун аввал унинг шаҳар кенгашига депутатлик ваколати тугатилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг