Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хорижнинг доимий яшаш гувоҳномасини олган депутат ёки сенаторнинг ваколати муддатидан олдин тугатилади

Хорижнинг доимий яшаш гувоҳномасини олган депутат ёки сенаторнинг ваколати муддатидан олдин тугатилади

Фото: «Xabar.uz»

Депутат ва сенаторнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилиш ҳолатлари кенгайтирилмоқда.

Бу борада «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-934-сон Қонун имзоланди.

Ҳуждатга мувофиқ:

  • депутат, Сенатда доимий асосда ишловчи сенатор огоҳлантириш олганидан кейин ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият (илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари) билан шуғулланган тақдирда;
  • тегишли палата, сиёсий партия фракцияси, ўзи таркибига сайланган қўмита, комиссия фаолиятида бир йил ичида 30 ёки ундан ортиқ иш куни узрли сабабларсиз иштирок этмаган тақдирда;
  • чет давлатнинг доимий яшаш гувохномасини ёки чет давлат худудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни олган тақдирда;
  • партия рўйхати асосида сайланган депутат ўзини депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партия аъзолигидан чиққан тақдирда унинг ваколати муддатидан илгари тугатилади.

    Шунингдек, депутат, сенатор томнидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилган тақдирда қуйидаги чоралар кўрилиши белгиланмоқда:

  • огоҳлантириш бериш;
  • узр сўрашни талаб қилиш;
  • одоб-ахлоқ қоидалари бузилишига йўл қўйилганлиги фактини ўқиб эшиттириш;
  • - депутатнинг, Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторнинг иш хақидан ушлаб қолиш;
  • - депутатнинг, сенаторнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.

Шу билан бирга, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатларига нисбатан ҳам худди шу каби чоралар белгиланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг