Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил Ғазони электрдан узди

Исроил Ғазони электрдан узди

Ғазо секторига Исроил ҳужуми оқибатлари.

Фото: AP Photo / Mohammed Hajjar

Исроил энергетика вазири Эли Коэн Ғазо секторига электр узатишни зудлик билан тўхтатишга буйруқ берди, дейилади РИА Новости хабарида.

«Барча гаровга олинганларни озод этиш ҳамда ҲАМАС уруш тугаган куннинг эртасига Ғазода қолмаслиги учун, биз ихтиёримиздаги барча воситаларни ишга соламиз», — деди Коэн видеомурожаатида.

Исроил ҳарбийлари (ЦАХАЛ) 2 март куни Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами киритилишини тўхтатиб, барча назорат-ўтказиш пунктларини ёпган эди. Kan телеканали маълумотига кўра, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати АҚШ махсус элчиси Стивен Уиткоффнинг секторни мувофиқлаштириш режасини рад этишига жавобан бу шафқатсиз чора қўлланган.

Kan телеканали 3 март куни хабар беришича, ҲАМАС ўт очишни тўхтатиш келишувининг биринчи босқичини узайтирмаса ва барча гаровга олинганларни озодликка чиқармаса, Исроил Ғазо секторида жанговар ҳаракатларни яна давом эттиради. Журналистларда мавжуд маълумотга кўра, исроилликлар Ғазони инсонпарварлик ёрдамидан узиш баробарида ҲАМАСга босимни тинмай оширишни режалаштирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг