Исроил Ғазодаги урушга 42 млрд доллар сарфлади
![Исроил Ғазодаги урушга 42 млрд доллар сарфлади](https://static.xabaruz.com/crop/1/5/920__95_1573655449.jpg)
Исроилнинг Ғазо секторидаги уруш харажатлари 42 млрд долларга етди ёки кунига ўртача 83,8 млн доллардан тушган. Бу ҳақда Anadolu Agency хабар берди.
Уруш харажатлари ҳақида Исроил армиясининг иқтисодиёт бўйича маслаҳатчиси ҳамда мудофаа вазирлигининг бюджет департаменти раҳбари Гил Пинхас маълумот берди.
Унинг таъкидлашича, «Исроил осмонини Эрон ва унинг иттифоқчиларининг ракеталаридан ҳимоялаш учун бир оқшомда $279 млн сарфланган».
Исроилнинг «Едиот Ахронот» газетаси ёзишича, «мудофаа бюджетининг энг катта қисмини захира армиясини молиялаштириш ташкил этиб, $12,5 млрдга етган».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter