Ҳайитда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистонликлар Рамозон ҳайити муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олади.
Бу Президентнинг 2023 йил 22 декабрдаги фармонида белгилаб қўйилган.
Унга кўра:
- 10 апрель, чоршанба – Рамазон Ҳайити куни;
- 11 апрель, пайшанба – барча учун қўшимча дам олиш куни;
- 12 апрель, жума – 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13 апрель, шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
13 апрель, шанба – барча учун иш куни;
14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.
Фармонда 11 апрель, пайшанба куни барча ходимларга қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. 12 апрель, жума куни эса 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга эса 13 апрель, шанбадан кўчирилган дам олиш куни ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter