Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ҲАМАС якшанба куни 120 нафар фаластинлик эвазига 4 исроилликни беради

ҲАМАС якшанба куни 120 нафар фаластинлик эвазига 4 исроилликни беради

ҲАМАС ва Исроил ўртасида 42 кун амалда бўладиган сулҳнинг биринчи босқич доирасидаги иккинчи алмашинув ҳафтанинг ҳар шунбасига белгиланган эди. Бироқ ҲАМАС биринчи алмашинувда Исроил томони 90 нафар фаластинликни озод қилишда кечикканини айтмоқда ва шу сабаб 4 нафар исроиллик келгуси якшанбада гаровдан озод қилинади.

«Келишувнинг еттинчи кунида давом этаадиган алмашинув раунди 120 нафар фаластинлик маҳбус эвазига Ғазода асирда сақланган тўрт нафар исроиллик аёлнинг озод этилишига асосланади.

Исроил кечаги кечикиши туфайли маҳбусларнинг навбатдаги гуруҳи шанба куни эмас, якшанба куни озод қилинади», – деб хабар бермоқда «Ал-Маядин» телеканали.

Телеканал, шунингдек, оташкесим эълон қилинган кейинги кунлардаги вазият хусусида ҳам тўхталиб, ҲАМАС расмийларининг сўзларини келтиради.

Унда айтилишича, сулҳни амалга оширишнинг биринчи ва иккинчи кунлари маҳбусларни алмашиш ва ёрдам етказиб бериш борасида яхши ўтган, бироқ кейинги кунда Исроил разведка парвозлари ва тинч аҳолига қарата ўқ узиш бўйича келишувнинг бир қанча бузилишига йўл қўйган.

«ҲАМАС билан ҳамкорликда ишлаётган Қатар ва Миср воситачилари, шунингдек, америкаликлар ва исроилликлар келишувнинг бажарилишини диққат билан кузатиб бормоқда.

Исроилнинг қонунбузарликлари, айниқса тинч аҳолига қарата отишмалар келишувга таҳдид солади», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, анклавга гуманитар ёрдам олиб кетаётган кўп сонли юк машиналари назорат-ўтказиш пунктлари орқали кириб келмоқда ва БМТ ҳамда Фаластин Қизил Ярим ой жамияти томонидан қабул қилинмоқда. Биринчи куни Ғазога кирган юк машиналари сони тахминан 500 юк машинасига етди, иккинчи куни эса 600 дан ошди.

Шу билан бирга, Ғазога вайроналарни тозалаш, жасадларни олиб ташлаш ва йўлларни очиш учун оғир техника олиб келинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг