Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германияда аянчли ҳодиса рўй берди

Германияда аянчли ҳодиса рўй берди

Германиянинг Магдебург шаҳридаги Рождество ярмаркасида машинанинг оломон устига бостириб бориши оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди, 80 га яқин киши жароҳатланди, деб хабар берди Bild нашри.

Қора BMW оломон орасидан 400 метр масофани босиб ўтган. Хабар қилинишича, гумондор қўлга олинган.

Жабрланганлар сонининг кўплиги ва улардан баъзилари олган оғир жароҳатлар туфайли қурбонлар сони яна ортиши мумкин.

Қўлга олинган шахс — 50 ёшли Саудия Арабистони фуқароси. У 2006 йилда Германияга келган ва шифокор бўлиб ишлаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қасддан содир этилган ҳодисада унинг ёлғиз ўзи ҳаракат қилган. Машинада портловчи моддалар топилмаган.

Ҳужум сабаблари номаълумлигича қолмоқда. Маҳаллий телеканал полицияга таяниб, гумонланувчи ақидапараст эмаслигини хабар қилди.

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳужумни қоралади.

Германия канцлери Олаф Шольц бугун минтақага ташриф буюришини айтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг