Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германиядаги теракт исломга қарши фаол томонидан уюштирилган — ОАВ

Германиядаги теракт исломга қарши фаол томонидан уюштирилган — ОАВ

Магдебургдаги (Германия) Рождество ярмаркаси иштирокчиларига қарши терактни Саудия Арабистонидан келган қочқин Толиб Ол Абдулмуҳсин уюштирган. У Германияни Европани исломлаштириш режаларида айблаган, деб ёзади Der Spiegel.

Гумонланувчи шифокор бўлиб ишлаган ва 2006 йилда Германияга кўчиб келган. У ерда у сиёсий бошпана сўрайди ва ватанида исломни тарк этгани учун қатл қилинишига дуч келиши мумкинлигини айтади. Ижтимоий тармоқдаги профилидаги маълумотларга кўра, Толиб Ол Абдулмуҳсин Саудия Арабистонидаги исломга қарши фаолларга ёрдам беришда иштирок этган.

У қиролликдан қочишнинг йўллари ҳақида ва сиёсий бошпана олиш бўйича маслаҳатлар бериб келган. Сўнгги пайтларда у Германия расмийларининг сиёсатини тобора кўпроқ танқид қила бошлаганди. Хусусан, Германияни Европани исломлаштириш истагида экани, полицияни эса Саудия Арабистонидан келган қочқинларга ёмон муносабатда бўлганликда айблаган.

Маълумотларга кўра, Саудия Арабистони уни терроризм ва одам савдоси, хусусан, Саудия Арабистони ва Форс кўрфази давлатларидан қизларни Европа Иттифоқи мамлакатларига ўтказишни ташкил этишда айблаб, қидирув эълон қилган. Жиддий айбловларга қарамай, Германия унга сиёсий бошпана берган ва уни Саудия Арабистонига экстрадиция қилишдан бош тортган.

Аввалроқ Германиянинг Магдебург шаҳрида машинанинг оломон устига бостириб бориши оқибатида кўплаб инсонлар жабрлангани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг