Ғам-ғуссадан қайга қочасан?
Ҳаётда азоб-уқубат ва ғам-ғуссадан қутулиб бўлмайди. Хўш, қайга қочиб кетиш мумкин, ахир? Умр йўлида азият ва аламларнинг дуч келиши муқаррар. Бу ҳолатларнинг барчасига астойдил иқрор бўлсангиз, муваффақиятсизликлар туфайли юзага келган зарбалардан ўзингизни тезгина ўнглаб оласиз.
Афсус-надомат чекиш мутлақо фойдали бўлиб туюлиши эҳтимолдан холи эмас. У яшовчан хулқ-атвор сифатида тафаккурни яксон этиши ва қалбингизга мўминлик ато этиши мумкин. Афсусланиш юрак, ақл учун гўёки малҳам-дори, у кўпгина тўсиқларни, инсонлар ўртасидаги улкан маънавий кучларни, унда яширин турганига қарамасдан, аямай яксон этади. Бу ҳолатни қадимги греклар яхши билишган, шу боис улар театр саҳналарида трагедияларни намойиш этиб, томошабинлар кўнглига тозаловчи таъсир кўрсатганлар.
Кучли феъл-атвор бамисоли олий навли пўлатга ўхшайди, чунки пўлат кўп марталик қизиш ва совишга чидайди. У қанча юк ортилса-да синмайди, балки янада мустаҳкамланади. Айнан шу даврда, биз чуқур азият чеккан пайтимизда Олий Ақл ўзимизни кўз олдимизда намоён этади. Ана шунда ибодат янада таъсирчан, тассалли берувчи ва янги руҳий куч бағишловчи восита бўлиб қолади. Биз фақат чеккан азобларимиз туфайлигина ҳар кунлик ҳаёт бахш этувчи бахт-саодат теранлигини баҳолай олишимиз, қадрига етишимиз мумкин.
Дард-алам ҳам буюк яратувчи куч бўлиб, бунда инсоннинг турмуш тарзи ўзгаради. Унинг таъсири туфайли гуноҳкорлар руҳонийларга, ароқхўрлар эса бутунлай ҳушёр кишиларга, манманлик ва такаббурликка гирифтор кимсалар эса ҳалим ва ювош бўлиб қолишга эҳтиёж сезадилар. Кимки севимли инсонидан ажралиб азият чекса, кўпинча бошқаларга ёрдам берадиган одамга айланади ва худди шундай вазиятга тушганларга кўмаклашади.
Яратган Эгам инсонийлик хислатини заковат ривожининг энг олий даражасига кўтарди ва донишмандлик ила азият чекиш имкониятини баробар тақсимлади, биз уни ақл билан тасарруф этишимизни таъминлади. Ашаддий қотиллар ва жиноятчилар юксак ақл-заковатга эга бўлиши мумкин. Аммо улар азият чекиш қобилиятидан маҳрум, уларда худди шу нарса етишмайди.
Агар сиз азобланиш қобилиятига эга бўлсангиз, бошқа жуда кўплаб қобилиятлар билан мукофотланган бўласиз. Фақат битта шарти шуки, бу азоб-уқубатларни ўз-ўзингизга раҳмингиз келиши, ачиниш манбаи сифатида эмас, худдики яхши ибрат каби қабул қилинг.
Кўпгина буюк асарлар, фан ва саноат арбобларининг жуда катта азоб-уқубатларининг якуний натижаси сифатида юзага келган. Қайғу, бу ─ яхшигина ибрат мактаби бўлиб, одамларнинг ўсишига ёрдам беради. Ғам-ғусса одамларни бирлаштиради ва бир-бирларини тушуниш руҳининг вужудга келишига кўмаклашади. Англияда иккинчи жаҳон уруши даврида, бизнинг мамлакатимизда эса умумий таназзул даврида ана шундай ҳолатлар рўй берган эди.
Сиз ғам-алам, азиятлар тубида буюк матонат кучи ва ишончни илғайсиз ва кундалик синовлар ҳамда қийинчиликларни бемалол енга оласиз. Ҳатто, васвасани енгиб, ўз-ўзига ачиниш даражасига етишингиз мумкин. Албатта, бошқа кимдир сизга нисбатан пушаймонлик туйғусини кўпроқ бошидан кечириш сабабларига эга бўлади. Сиз унинг дард-аламни мардлик билан қарши олиб, енгишига ёрдам берар экансиз, ғам-ғуссангиз бошқа кишиларга қўйган меҳр нурлари остида тарқалиб кетганини ҳис этасиз.
Ғам-алам ҳам худди мағлубият каби ўзида тенг равишда қувонч, шодлик аломатларини қамраб олади. Бу аломатни ахтаринг, ривож топишига ёрдам беринг ва ўзингизнинг азиятларингизни тантанага айлантиринг.
(Наполеон Хилл китобидан)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter