Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди

Фарғонада содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди

Кеча, 8 июл куни соат 10:30ларда, Фарғона вилояти Қува тумани «Сойгузар» М.Ф.Й ҳудудидан ўтган, 4Р-112 «Фарғона ҳалқаси» автомобил йўлининг 200-км.да одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди.

Вилоят ИИБ берган маълумотга кўра, 1999 йилда туғилган Р.О. бошқарувидаги «Lacetti» автомобилини бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган. Натижада, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1988 йилда туғилган ҳайдовчи А.Х. бошқарувидаги «Ваз-2101» автомобили билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.  ЙТҲ оқибатида «Ваз-2101» русумли автомобил ҳайдовчиси А.Х оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, «Ваз-2101» русумли автомобил йўловчиси 1989 йилда туғилган А.Д ва «Lacetti» русумли автомобиль ҳайдовчиси Р.О тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг