Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Собиқ вазир ва бошқаларга нисбатан суд жараёни бошланди

Собиқ вазир ва бошқаларга нисбатан суд жараёни бошланди

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида А. Воитов (Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган) ва бошқаларга (жами 50 киши) оид жиноят ишини жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Жиноят кодексининг 167, 168, 184, 185-2, 189, 205, 206, 28,209, 209, 211, 228 ва 243-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

29 нафар судланувчига нисбатан «қамоққа олиш», 15 нафарига «гаров»  ва 6 нафарига «муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат» тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг