Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Деновда бозор ёнди

Деновда бозор ёнди

Бугун, 25 июн тунги соат 2:10 ларда Сурхондарё вилояти Денов тумани Бобур маҳалласида жойлашган «Бек» МЧЖга қарашли савдо мажмуаси ҳудудидаги 4 та асосий ва 8 та кичик савдо дўконларида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида бозорнинг 90 квадрат метр майдондаги буюм ҳамда кийим-кечаклар зарарланган.

Воқеа жойига Денов, Шўрчи, Олтинсой, Сариосиё ва Қумқўрғон туманлари ФВБларининг 9 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 02:20 да етиб бориб, ёнғин соат 02:30 да қуршаб олинган ва соат 03:50 да батамом ўчирилган.

Ёнғин қутқарувчиларининг сайъ-ҳаракатлари натижасида мажмуанинг бошқа ҳудудларига ёнғин тарқалишининг олди олинган ва 48 та савдо дўкони ҳамда 500 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

«Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда», – дейилади вилоят ФВБ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг