Қариялар уйидаги ёнғинда ўндан ортиқ инсон ҳалок бўлди
Испания шимолидаги Арагон мухтор ҳудудида жойлашган қариялар уйида ёнғин чиқиши оқибатида камида ўн киши ҳалок бўлди.
Маҳаллий қутқарув хизматлари берган маълумотга кўра, ёнғин жумага ўтар кечаси Виляфранка-де-Эбро шаҳрида келиб чиққан.
Бахтсиз ҳодиса юз берган пайтда бинода 82 киши бўлган. Фавқулодда хизматлар фожиа сабабини ўрганмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter