Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чирчиқдаги институт илк бор магистрларни қабул қилмоқда

Чирчиқдаги институт илк бор магистрларни қабул қилмоқда

Фото: Чирчиқ давлат педагогика институти

Жорий ўқув йилидан Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида илк маротаба магистратура мутахассислигига бўйича қабул квоталари белгиланди. Бунда Аниқ фанлар, табиий фанлар ҳамда ҳорижий тилларни ўқитиш соҳалари бўйича 6 та мутахассислигида малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган.

Мутахассисликлар бўйича 44 та квота белгиланган бўлиб, унга 181 нафар бакалавр ҳужжат топширди. Институтда магистратура мутахассисликларини очишдан кўзланган асосий мақсад – институт учун малакали педагог кадрлар заҳирасини бойитиш, педагогика соҳасида илмий тадқиқотларни кенгайтириш, соҳага янги инновацияларни жорий этиш бўйича замонавий кадрлар тайёрлашдан иборат.

Айни пайтда институтда имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда.

Жаҳонгир Бегалиев (бакалавр): – Педагогика соҳасида 18 йилдан буён фаолият олиб бораман. Дастлаб мактаб, касб-ҳунар коллежларида ишладим. Эндиликда фаолиятимни магистратурада давом эттирмоқчиман. Сабаби, педагогика соҳасида илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш, қолаверса, магистратурани тамомлагандан сўнг шу институтда ишлаш ниятим бор. Шу ўринда бир таклифни айтмоқчи эдим, яъни шартнома асосида ўқига кирган магистрантларнинг ҳам тўлов-шартномалари институт томонидан тўлаб берилса ва контракт суммаси институтдаги дастлабки 5 йиллик фаолият давомида қайтарилса, яхши бўлар эди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг